Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Чеченистон - никоҳ энг кам бузиладиган ҳудуд

Чеченистон - никоҳ энг кам бузиладиган ҳудуд

Россия статистика қўмитаси жорий йил январдан апрель ойигача бўлган никоҳ ажримлари ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда РГ хабар беради.

Кўрсатилган давр мобайнида Россияда жами 184.2 минг никоҳ қайд этилган. Россия Федерация Республикаси бўйича энг кўп никоҳлар бузилаётган ҳудудлар сифатида Сахалин вилояти (минг киши учун 5.1), Карел Республикаси (4.6), Ненец автоном ҳудуди (4.5), Мурманск ва Булгород вилоятлари (4.3) кўрсатилган. Ажримлар энг кам қайд этилган ҳудудлар сифатида Шимолий Кавказ Республикалари эътироф этилган.

Маълум бўлишича, Чеченистон Республикаси энг кам кўрсаткич билан бу сафнинг бошида турибди. Яъни бу ерда ажримлар сони минг кишига 0.6 ташкил этмоқда. Ингушетида 0.8, Доғистонда 1.1, Шимолий Осетияда 1.8, Кабардино-Балкарда эса 1.9 ни ташкил этмоқда.

Маълумки Россияда туғилишлар сони камайиб бормоқда. Россия Президентининг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Анна Кузнецованинг ҳисоботида 2018 йилда Россияда туғилишлар сони 2016 йилга нисбатан 15.3 фоизга камайгани қайд этилган.

Киритилди: 06:15 11.07.2019. Ўқилди: 3755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!