Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чақалоқ автобусдан асфальтга қулади: она айбдорми ёки ҳайдовчи? (видео)

Чақалоқ автобусдан асфальтга қулади: она айбдорми ёки ҳайдовчи? (видео)

Красноярскдаги автобусда нохуш ҳолат юз берди. Коляскадаги чақалоқ автобус тўхтаб, эшиги очилганида коляскадан пастга қулади. Кўпчилик дарров автобус ҳайдовчисини айбдор қилди.

Аммо видеодан кўриниб турибдики, ҳамма айб онада. У автобус тўхтаганида телефонда гаплашаётганди. Телефон туфайли коляскани омонат ушлади ва автобусдан тушираётганда нотўғри ҳаракат қилгани учун чақалоғи асфальтга қулади. 

Она бу ҳолатда ҳайдовчини айблаган. Унинг айтишича, у чақалоғини тушираётганда автобус юра бошлаган. Аммо аёл салонда видеокузатув тизими борлигини билмасди. Кадрларда эса ҳамма айб онада эканлиги яққол кўриниб турибди. Автобус жойидан жилмаган.

Киритилди: 15:47 10.07.2019. Ўқилди: 2919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!