Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Бяхкелингчи, Озодака». Ғаниев, Назарбеков ва Алламжонов акс этган сурат ижтимоий тармоқларда мемга айланди

«Бяхкелингчи, Озодака». Ғаниев, Назарбеков ва Алламжонов акс этган сурат ижтимоий тармоқларда мемга айланди

22 январь куни Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилган ва муҳокама қилинганди. Йиғилиш якунларига кўра, Озодбек Назарбеков номзоди маданият вазирилигига кўрсатилди. Бу ҳодиса ижтимоий тармоқларда анчагина муҳокамаларга сабаб бўлди. Лекин бу ҳодисанинг ўзидан кўра йиғилиш якунида тасодифан олинган, «Qalampir.uz» нашрида чоп этилган сурат машҳур бўлиб кетди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Озодбек Назарбековни ўзига хос кўринишда қўлтиқлаб олгани ва Алламжонов уларга «ҳайрат билан» тикилиб тургани акс этган сурат ижтимоий тармоқни портлатган навбатдаги ҳодиса бўлди. Ундан дарҳол ўнлаб мемлар ясаб ташланди.

Бу мем муаллифининг фикрича, Алламжонов кадрда ортиқча, шу сабабли у «кесиб ташланган».

Скрин: «Дарё»

Фото: «Нурқул минбари»

Ушбу мемда Ғаниевнинг ташриф қоғозига айланиб улгурган «хорами» сўзидан усталик билан фойдаланилган. Ғаниев Назарбеков ёрдамида «хорами»ларни маданиятли қилмоқчи. Нима учундир Алламжонов ҳам ёрдамга шай.

Фото: Facebook

Навбатдаги мем муаллифи талаба бўлса керак. Мемда 2019–2020-ўқув йилида барча талабалар учун бир хил – 400 минг сўм миқдорида стипендия белгилангани ва бунинг оқибатида талабалар моддий қийинчиликларга дуч келаётгани кулги остига олинган. Мемда «квартплата» стипендияни тортиб кетаётганини, «студентнинг қорни» эса бир чеккада мунғайиб қолаётганини кўриш мумкин.

Фото: Facebook

Скрин: «Жаноб Сатирик»

Скрин: «Жаноб Сатирик»

Навбатдаги мем муаллифи суратни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим финалда Саудияга бой берган ярим финал ўйинига боғлаган. Ўйин 1:0 ҳисоби билан якунланди, энди Ўзбекистон 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун Австралияга қарши тўп суради.

Скрин: «Жаноб Сатирик»

Доим бир ўқ билан бир нечта қуённи кўзлаб юрадиган «уюшмаганлар» бу гал ҳам мўлжални бехато олишди. Андижон вилояти ҳокими Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида уюшмаган ёшлар билан ишлаш нияти борлигини маълум қилди. «Уюшмаганлар» бундан қаттиқ таъсирланганлар шекилли, Ғаниевнинг исмдоши битта мем билан қутулмади. Навбатдаги сурат талқинидаги «Шўҳратжон» исми айнан Андижон вилояти ҳокимига ишора. Мемда Ғаниев Назарбековнинг чиройли овозидан «жаноза ўқиш»да фойдаланмоқчи эканини кўриш мумкин. Алламжонов чақириши керак бўлган Обидов Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов эканини эса сезган бўлсангиз керак. Лекин муаллиф мемнинг бу қисми билан нима демоқчи?

Фото: «Уюшмаган ёшлар»

Фото: Facebook

Навбатдаги мем муаллифининг фикрича, бўлиши кутилаётган маданият вазири ҳокимга «Одобнома»дан дарс беряпти.

Скрин: «Дарё»

Суратга боғлиқ мемлар гулдасталари ҳали узоқ давом этса керак. Кузатишда давом этамиз.

Киритилди: 10:21 23.01.2020. Ўқилди: 6306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!