Сурияда ҳокимият алмашганидан кейин Буюк Британия раҳбари, бош вазир Кир Стармер G7 давлатларини мамлакатда бўладиган воқеаларни диққат билан кузатишга чақирди.
Бу ҳақда бош вазирлик идораси хабар берди.
"Суриядаги вазиятни муҳокама қилар экан, Бош вазир Асаднинг қулашини олқишлаш кераклигини, аммо бундан кейин нима бўлишини кузатиш зарурлигини айтди", — дейилади хабарда.