Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухоролик эркак синфдошининг уйига бостириб кириб, унинг рафиқасига тажовуз қилди

Бухоролик эркак синфдошининг уйига бостириб кириб, унинг рафиқасига тажовуз қилди

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг очиқ суд мажлисида, судланувчи Ш.Яхшиевга нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан тегишли ҳукм ва жазо тайинланди.

Иш ҳолатига кўра судланувчи Ш.Яхшиев қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, баданга енгил тан жароҳати етказган ҳолда босқинчилик жиноятини содир қилган.

Чунончи, у текин даромад орттириш мақсадида Қоракўл туманидаги “Шер сахий” бозорида савдо фаолияти билан шуғулланувчи синфдоши Тиллаев Алишер Ҳасан ўғлининг мол-мулкларини талон-торож қилишни режалаштиради. У 2019 йилнинг 30 январь куни соат 10:00ларда содир қилишини мақсад қилган жиноятга тайёргарлик кўриш мақсадида Қоракўл тумани “Реги ҳайдар” маҳалласи “Ўрикзор” кўчасида жойлашган синфдоши А.Тиллаевнинг кўчасига бориб, куннинг айнан шу вақтидаги кўча ва хонадонлардаги вазиятни ўрганади. Яхшиев кўчада бўлган вояга етмаган болалардан А.Тиллаевнинг хонадонида кундуз куни унинг турмуш ўртоғидан ташқари бошқа бирор-бир шахс бўлмаслиги тўғрисидаги маълумотларни олиб, шу куни Қоракўл туман деҳқон бозоридан жиноят содир қилишида фойдаланиши учун бир жуфт қора рангли ишчи қўлқопларини сотиб олади. Кейин, 2019 йил 1 февраль куни соат тахминан 11:00ларда режалаштирган ва пухта тайёргарлик кўрган жиноятини режа асосида ижро этишга киришиб, қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, Қоракўл тумани “Реги Ҳайдар” маҳалласи “Ўрикзор” кўчасида жойлашган синфдоши А.Тиллаевнинг уйи олдида бўлган темир устун (ҳавоза) орқали унинг даричаси устига чиқиб, А.Тиллаевнинг хонадонига ғайриқонуний равишда киради. Сўнг хонадонда А.Тиллаевнинг турмуш ўртоғи фуқаро Сахатова Замира Қаҳрамоновна борлигини билган ҳолда, шахсини яшириш мақсадида яшаш хонадонидаги миллий сандиқ устида бўлган, оқ рангли аёллар рўмолидан ўзи учун ниқоб сифатида фойдаланишга етарли матони қирқиб олиб, мазкур мато билан юз қисмини ёпиб, ниқобланади, ҳодиса содир бўлган жойда бармоқ изларини қолдирмаслик мақсадида қўлқоп кийиб, уй ишлари билан машғул бўлган З.Сахатовага қўққисдан ҳужум қилади. Аёлнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, хонадон ошхонасида бўлган, шахснинг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган ошхона пичоғи билан қуролланиб, пичоқни З.Сахатованинг бел соҳасига ўқталган ҳолда уни қўллаш ва ўлдириш билан қўрқитади. Сўнг оёғи билан унинг елка орқа қисмидан қасддан тепиб, тан жароҳати етказиб, пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларни чиқариб беришини талаб қилади. Товламачи З.Сахатованинг 1 дона баҳоси 200.000 сўм бўлган “Артел” русумли телефон ускунасини, қўли ва қулоғида бўлган 1 дона баҳоси 1.000.000 сўм бўлан аёллар тилла сирғаси, 1 дона баҳоси 800.000 сўм бўлган аёллар тилла узугини ечиб олиб, ётоқхонадаги жавонда турган 1 дона баҳоси 1.500.000 сўм аёллар тилла занжирини, 1 дона баҳоси 500.000 сўм бўлган аёллар тилла билакузуги, 1 дона баҳоси 1.000.000 сўм бўлган пушти кўзли аёллар тилла узугини, 1 дона баҳоси 1.000.000 сўм бўлган қизил кўзли аёллар тилла узугини, 1 дона баҳоси 300.000 сўм бўлган оқ кўзли аёллар тилла сирғасини талон-торож қилиб, З.Сахатовага жами бўлиб 6.300.000 сўм моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Суд мажлисида судланувчи Ш.Яхшиевга жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, у томонидан содир қилинган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жиноят содир қилиш шароити ва сабабларини, унинг шахсини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, муқаддам судланганлигини, жабрланувчининг даъвосини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, Ш.Яхшиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 14:10 28.05.2019. Ўқилди: 4530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!