Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бухоролик эркак: "Коронавирус бошқалар учун, мен учун эмас-ку!"

Бухоролик эркак: "Коронавирус бошқалар учун, мен учун эмас-ку!"

жтимоий тармоқларда тарқалган “Карантинда деб иддао қилинаётган шахс: Коронавирус бошқалар учун, мен учун эмас-ку! Бу ердан ҳозир секин чиқиб кетяпман” деб изоҳланган видео ҳақида маълумот берилди.

Текширув давомида ушбу видеодаги шахс Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро Ш.Р. эканлиги аниқланган.

Малум бўлишича, фуқаро Ш.Р. 2020 йил 19 март куни “Москва-Тошкент йўналишидаги поезд орқали Ўзбекистон Республикасига келаётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган “Доут ота” божхона чегара постидаги текшириш вақтида коронавирус (Covid-19) касаллигига чалинганликда гумонланиб, Нукус шаҳридаги “Болалар марказий касалхонаси”нинг карантин бўлимига даволаш мақсадида ётқизилган. Бироқ, у эпидемияга қарши кураш қоидаларини кўпол равишда бузиб, 21 март куни ўзбошимчалик билан касалхонадан қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Ш.Р. ўз яшаш манзилида эканлиги аниқланиб, дастлаб қарантинда сақлаш учун Шофиркон туман марказий касалхонаси юқумли касалликлар бўлимининг махсус хонасига жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан 21.03.2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Ш.Р.га нисбатан ЖКнинг 25, 2571-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш лозим, фуқаро Ш.Р. ҳозирда Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг алоҳида хонасида ИИБ ходимлари қўриқловида сақланмоқда.

У билан ўтказилган суҳбат давомида фуқаро Ш.Р. дастлабки видеони Россия давлатида бўлган вақтида ҳазиллашиш мақсадида интернет тармоғи орқали дўстларига жўнатганлигини, кейинги видеони Бухоро вилоятидаги карантин сақлаш жойида олганлигини, уяли телефонини ички кийимларига яширган ҳолда хонага олиб кирганлигини билдирган.

Ундан мобиль телефон апарати холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан масъул ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

 

Киритилди: 18:31 30.03.2020. Ўқилди: 5367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!