Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бухорода янги халқаро аэропорт қурилиши бошланди

Бухорода янги халқаро аэропорт қурилиши бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Бухоро туманида “Янги Бухоро” халқаро аэропорти қурилиши бошланди. Лойиҳа учун 370 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, ишлар давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.

Бу ерда узунлиги 3,3 км бўлган учиш-қўниш йўлаги ҳамда соатига 1 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга замонавий аэровокзал бунёд этилади. Лойиҳа қиймати — 226 миллион долларни ташкил этади.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов таъкидлаганидек, янги аэропорт Бухорода туризм, логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланишига кучли туртки беради ҳамда янги иш ўринлари яратади.

Киритилди: 08:07 16.10.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!