Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода ўзига тўғри хулоса чиқармаган жиноятчилар ушланди

Бухорода ўзига тўғри хулоса чиқармаган жиноятчилар ушланди

Бухоро. 2020 йилнинг 17 февраль куни муқаддам судланган 28 ёшли Ж.Я. ва 33 ёшли Б.С. лар муқаддам жавобгарликка тортилганликларидан тўғри хулоса чиқармасдан, ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, 52 ёшли З.Ж.нинг “Шибирғон” маҳалласида жойлашган уйига девор орқали ғайриқонуний равишда кириб, 10.660.000 сўмлик қимматбаҳо буюмларини яришин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида қўлга киритилган қимматбаҳо буюмларнинг катта қисми жабрланувчига қайтарилган. Ж.Я. ва Б.С.ларга нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов давом эттирилмоқда.      

Киритилди: 12:07 24.02.2020. Ўқилди: 1693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!