Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода Тиббиёт бирлашма рентгенчилари жиноят устида ушланди

Бухорода Тиббиёт бирлашма рентгенчилари жиноят устида ушланди

Шофиркон туманида яшовчи фуқаро Ш.Ж. вилоят ИИБ ЎХБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда Нодир ва Илхом исмли шахслар, танишлари орқали уни Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига ҳайдовчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни сўраётганлигини, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ички ишлар вазирлиги ЎХБ Бухоро вилояти бўйича бўлими ва ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2019 йил 03 апрель куни фуқаро Ш.Ж.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шофиркон тумани Нурафшон маҳалласида яшовчилар, 1996 йилда туғилган Қ.Н. ва 1965 йилда туғилган А.И.лар (иккаласи ҳам туман тиббиёт бирлашмаси рентгенчиси бўлиб ишлайди) Шофиркон тумани Марказий касалхонаси олдида фуқаро Ш.Ж.дан 300 АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Бухоро вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми б банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 14:41 08.04.2019. Ўқилди: 2654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!