Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухорода сифат назоратидан ўтмаган гўшт маҳсулотларининг сотилишига чек қўйилди

Бухорода сифат назоратидан ўтмаган гўшт маҳсулотларининг сотилишига чек қўйилди

Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлими ҳамда Жондор тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Бунда, Жондор тумани «Хумдонак» маҳалласи ҳудудидаги савдо дўконларида озиқ-овқат, гўшт ва сут маҳсулотларининг сотилишида ветеринария-санитария қоидалари нормаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида сифат назоратидан ўтмаган жами 110 кг оғирликдаги гўшт маҳсулотлари сотилишининг олди олиниб, қонунбузар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Киритилди: 09:45 12.08.2022. Ўқилди: 1866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!