Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода мансабдор танишларидан фойдаланиб, 10.000 доллар пул талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга тушди

Бухорода мансабдор танишларидан фойдаланиб, 10.000 доллар пул талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга тушди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Вобкент тумани, Кулончи маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ғ.С. исмли шахс жиноий шериги Тошкент шаҳри, Бектемир туманида истиқомат қилувчи 1965 йилда туғилган М.Х. билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманида яшовчи, С.М.нинг мулкини алдаш ва унинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 4 нафар қариндошларини “Enter engineering” компаниясининг “Uz.JTL” тармоғида мансабдорлик лавозимида ишловчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, С.М. дан ҳар бир қариндоши учун 2.500 АҚШ долларидан, жами 10.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида беришга далолат қилиб, ушбу пуллардан 90.000.000 сўмни Бухоро шаҳрининг Ғиждувон кўчасидан ўтувчи йўл ёқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан биргаликда қўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.С. ва М.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:50 09.06.2021. Ўқилди: 2029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!