Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода фалокат: бир киши воқеа жойида, бошқа бир эркак эса касалхонада ўлди

Бухорода фалокат: бир киши воқеа жойида, бошқа бир эркак эса касалхонада ўлди

2019 йил 1 июнь куни соат 04:50ларда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов маҳалласида яшовчи 28 ёшли Д.Т. ўз бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг орқа томон ғилдираги ёрилиб кетган. Натижада Д.Т. бошқарувни эплай олмай автомашинани йўл четида тўхтаб турган фуқаро Ж.Э. бошқарувидаги юк автомашинасининг орқа қисмига бориб уриб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, оқибатда “Нексия” автомашинаси йўловчиси, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшаган У.Ф. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи Д.Т. ва яна бир йўловчи Б.М.лар тан жароҳатибилан касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, Б.М.касалхонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

 

Киритилди: 16:32 02.06.2019. Ўқилди: 3291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!