Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Бухоро тумани бўлими, «Ўзенергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида «Б.» МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари масъул шахслари қуввати 55 кВт бўлган сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан яширинча улаб, 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.