Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода айбланувчи жиноят учун жавобгарликдан озод қилинди. Нега?

Бухорода айбланувчи жиноят учун жавобгарликдан озод қилинди. Нега?

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2013 йил 14 октябрдаги ҳукмига кўра, С.Г Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 05 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 1-банди “а”кичик бандига асосан жазодан озод қилинган.

Суднинг ҳукмига кўра, Г.С Навоий шаҳар ИИБ ХЧК ва ФРБ бошлиғининг ўринбосари, паспорт бўлинмаси бошлиғи Б.Ф билан олдиндан жиноий тил бириктириб, у билан бир гypyҳ бўлиб, ғаразгўйлик ва бошқа мақсадларни кўзлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1999 йилдаги 55-сонли буйруғи 3-бўлимининг 57-банди талабларини қўпол равишда бузиб, 2008 йил 15 апрель куни Д.Рни Навоий шаҳар, М.Кўрпа кўчаси, 21-уй дафтаридан доимий рўйхатдан чиқариш учун асословчи расмий ҳужжатлар бўлмаса-да ҳамда Д.Рни иштирокисиз, гўёки, ушбу ишга умуман алоқаси бўлмаган фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2008 йил 29 февралдаги даъвогар М.Бнинг жавобгар Д.Рга нисбатан Навоий шаҳар 1-сонли давлат нотариал идораси томонидан реестр китобида 2006 йил 22 июнь куни 1-2364-сон билан қайд этилган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ҳал қилув қарорини асос қилиб олиб, расмий ҳужжат ҳисобланган юқорида кўрсатилган хонадон уй дафтарининг 7-варағидаги 11-рақам билан қайд этилган Д.Р ва 12-рақам билан қайд этилган Л.Рларни "Суд қарорига асосан" рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақидаги сохта ёзувларни киритиб, имзо қўйиш ҳуқуқи бўлмаса-да, имзолаб, "рўйхатдан чиқарилди" ёзувли муҳр босиб бериб, Д.Рнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказган.

Судланган Г.С ҳамда унинг ҳимоячиси-адвокат Ш.Ш шикоятида, Г.Снинг айбсизлиги, ҳаракатида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли оқлов ажрими чиқаришни сўрашган.

 Г.Снинг айби жабрланувчининг аризаси, судга оид хатшунослик экспертизасининг 2013 йил 05 июлдаги 961-962-сонли хулосалари, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида мавжуд бошқа далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган бўлиб, қайд этилган далилларга суд ҳукмида атрофлича баҳо берилган.

Биринчи босқич суди томонидан Г.Сни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб  тўғри хулосага келган, бироқ уни содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
64-моддаси 1-қисми “а” бандига асосан жавобгарликдан озод қилиш масласини муҳокама қилмасдан, 2012 йил 05 декабрдаги амнистия актига асосан жазодан озод қилиб нотўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а” бандида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган.

Г.Сва жиноятни 2008 йил 15 апрелда содир этган бўлиб, биринчи инстанция судининг ҳукми чиқарилгунига қадар жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 14 августдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2013 йил 14 октябрдаги ҳукми ўзгартирилиб, суд ҳукмининг Г.Сга нисбатан 2012 йил 05 декабрдаги амнистия актини татбиқ этиш қисми бекор қилиниб, Г.Сни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а” бандига асосан жавобгарликдан озод қилиниб, жиноят ишининг унга оид қисми тугатилди.

 

    З.Қурбонов,

АСҲ-3-06/163-19-сонли ажрими

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро вилоят судининг

судьяси

 

Киритилди: 12:11 04.12.2019. Ўқилди: 2061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!