Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухорода аянчли ҳодиса содир бўлди: қурбонлар бор (ФОТО +18)

Бухорода аянчли ҳодиса содир бўлди: қурбонлар бор (ФОТО +18)

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2020 йилнинг 31 май куни соат 17:30 да ҳайдовчи 24 ёшли Ш.Х., бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомашинани «Ғузор- Бейнеу» йўналишидаги А-380 йўлининг Жондор тумани “Луқмон” Газли чўл ҳудудидан ўтувчи асфальт йўлдан бошқариб кетаётиб, ушбу йўлнинг 301-километрига етганида, ўзига нисбатан йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган 46 ёшли Д.Ш. бошқарувида бўлган “MAN” русумли юк автомашинасини олд қисмига бориб урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси Ш.Х. ва ушбу автомашина олд йўловчи ўриндиғида ўтирган йўловчи 48 ёшли Т.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойда вафот этган.

Бухорода аянчли ҳодиса содир бўлди: қурбонлар бор (ФОТО +18)

Бухорода аянчли ҳодиса содир бўлди: қурбонлар бор (ФОТО +18)

Ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан  жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Бухоро вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:22 01.06.2020. Ўқилди: 12439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!