Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухорода 31 ёшли фуқаро ўзидан 10 ёш кичик йигитнинг ўлимига сабабчи бўлди

Бухорода 31 ёшли фуқаро ўзидан 10 ёш кичик йигитнинг ўлимига сабабчи бўлди

Бухоро вилояти. 2022 йил 28 январь куни соат 02:30ларда 31 ёшли Ж.Ж., Когон туман Жомард қишлоғи 71-уй олдидан ўтган ички йўлда 21 ёшли И.А. билан учрашиб, ўзаро бўлган келишмовчиликлар оқибатида жанжаллашиб қолиб, натижада Ж.Ж. фуқаро И.А.,ни бош ва юз соҳаларига қўли билан уриб, И.А.,га оғир тан жароҳати етказиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.

Натижада И.А. олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Бухоро филиали жонлантириш бўлимига ётқизилиб ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ж.Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, жиноятнинг келиб чиқишнинг сабаби Ж.Ж. бир кун олдин маст ҳолда бўла туриб, жабрланувчи билан телефон орқали бир-бирларини ҳақорат қилишиб, сўнгра юқорида кўрсатилган манзилда учрашган ва натижада Ж.Ж. жабрланувчига оғир тан жароҳати етказган.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Киритилди: 15:03 31.01.2022. Ўқилди: 3131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!