Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода 3 кишини чув туширган фирибгарга жазо тайинланди

Бухорода 3 кишини чув туширган фирибгарга жазо тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди биносида, очиқ суд мажлисида, Н.Шаропов раислигида, судланувчи Ф.Исматов(Ф.И.Ш. ўзгартирилган)га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш ҳолатига кўра, судланувчи Ф.Исматов муқаддам бир неча маротаба судланиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, яна қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзига тегишли бўлмаган бўш ер майдонларидан 4 сотихли ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, Ҳ.У.Ҳ., Қ.Ҳ.С., С.Х.Р.нинг куёви Р.Б.Б.ларнинг ҳар биридан (Ўзбекистон Республикасининг 10.711.000 сўмига тенг бўлган) 4.000 АҚШ долларидан алдаб олиб, аммо ҳозирги кунга қадар ер майдонини олиб бермасдан, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб, жабрланувчиларга моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Шунингдек, судланувчи Ф.Исматовнинг айби дастлабки ва суд тергови вақтида сўроқ қилинган жабрланувчи ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувлари, гувоҳ У.Ҳ.нинг кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баённомаси ва унга илова қилинган ҳужжат, гувоҳ Б.Р.нинг кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баённомаси ва унга илова қилинган ҳужжат, юзлаштириш баённомалари, нарсани кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақидаги баённома, 2019 йил 13 февралдаги шахсни фотосуратдан таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа барча далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топди.

Суд, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 33-моддасида кўрсатилган, агар шахс содир этган қилмишда жиноят кодексининг махсус қисми айни бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, шу модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортиш лозимлиги ҳақидаги қонун талабларидан келиб чиқиб судланувчига жазо тайинлашни лозимлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолайди.

Суд, судланувчи Ф.Исматовнинг ижтимоий хавфли қилмишни ғаразли ва бошқача паст ниятларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 56-моддаси “к” бандига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.

Қайд қилинган Қонун ва Пленум қарорининг тушунтиришидан келиб чиқиб, судланувчи Ергашев Фаррух Фармоновичга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, содир этилган жиноятни хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг айбига қисман иқрорлигини, оилавий шароитини, жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, шунингдек унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2018 йил 27 октябрь кунидаги ҳукми билан тайинланган жарима жазосини Жиноят Кодексининг 59-моддаси 8-қисми, 61-моддаларига асосан мазкур ҳукм билан тайинланган жазога тўла қўшиш йўли билан узил-кесил жазо тайинлашни лозим топди.

Суд, Ф.Исматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2018 йил 27 октябрдаги ҳукми билан тайинланган энг кам ойлик иш ҳақининг 420 (тўрт юз йигирма) баравари миқдорида, 62.905.500 сўм жарима жазосининг тўланмаган қисмини ушбу ҳукм билан тайинланган жазога тўла қўшиш йўли билан, узил-кесил энг кам ойлик иш ҳақининг 420 (тўрт юз йигирма) баравари миқдорида 62.905.500 сўм жарима жазоси ва иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобга ушлаб қолган ҳолда, қамоқда сақланган ҳар бир кунини ҳисоблаб, 1 (бир) йил 7 (етти) ой 3 (уч) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Н.Шаропов, Жиноят ишлари бўйича  Бухоро шаҳар суди раиси                                                         

Киритилди: 16:33 30.05.2019. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!