Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода 256 миллион сўмлик ҳужжатда кўрсатилмаган товарлар фош бўлди

Бухорода 256 миллион сўмлик ҳужжатда кўрсатилмаган товарлар фош бўлди

Божхона ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларни ўз вақтида фош этишмоқда.

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан темир йўл контейнерларида юртимиздаги МЧЖ номига келтирилган юклар божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 256 миллион сўмлик 163 дона “швеллер” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

Киритилди: 20:44 01.04.2020. Ўқилди: 1458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!