Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бўстонлиқда "техпаспорт"ини янгилашга олиб келинган машина Қирғизистонда 23 йилдан буён қидирувда экан

Бўстонлиқда "техпаспорт"ини янгилашга олиб келинган машина Қирғизистонда 23 йилдан буён қидирувда экан

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга келган автомобиль Қирғизистонда узоқ йиллардан буён қидирувдалиги маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 октябрь куни Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Б.А. ўзига тегишли бўлган 1987 йилда ишлаб чиқарилган “Ваз-2106” русумли автомобилининг эски намунадаги қайд этиш гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун ариза билан мурожаат қилган.

Ушбу автомобилнинг маълумоти ва агрегат рақами текширилганда Қирғизистон Республикасидан олиб қочилганлиги ва 1998 йил 20 февраль кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.

Малумот учун, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББда рўйҳатга олинаётган, қайта рўйҳатдан ўтказилаётган, рўйҳатдан чиқарилаётган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими” базасидан текширувдан ўтказилиши лозим. Ушбу тизимдан текширувдан ўтказиш 2015 йилдан йўлга қўйилган бўлиб, автоматик тарзда ишлайди.

Киритилди: 20:47 20.10.2021. Ўқилди: 3908 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!