Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бундай никоҳ туфайли 80 га яқин хасталиклар келиб чиқади

Бундай никоҳ туфайли 80 га яқин хасталиклар келиб чиқади

Тиббиёт олами олимлари яқин қариндошлар билан оила қуришнинг салбий оқибатлари кўплигини таъкидлашади. Унинг асосий сабаби ирсий хасталикларнинг кўпайиб кетиши билан боғлиқ. Олимларнинг қайд этишича, яқин қариндошлар никоҳи туфайли саксонга яқин касалликлар келиб чиқиши мумкин экан. Жумладан, туғма ақлий заифлик, қуёнлаб, бўри танглай, хромосом касаллигидан даун хасталиги, темир моддасининг ошиб кетиши, ақлий ва жисмоний ўсишдаги жиддий оқсоқлик каби. Америкалик генетиклар яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда ирсий касалликлар  ва туғма нуқсонлар қон бир бўлганлиги учун  кескин даражада ошиб кетишини таъкидлашади. Бегоналар оила қурганда эса кучли ген кучсизини енгади, бошқа томоннинг ўша хасталигига қарши тура олади. Шунинг учун бўлса керак, баъзи давлатларда қариндошлар ўртасидаги никоҳ қонунан тақиқланган.

Бугун кўпчилик опа-сингил, амакиваччалар қуда бўлиб, қариндошлик ришталарини мустаҳкамлайман, деб ўйлайди. Ваҳоланки, қариндошлик ришталари қудачилик билан эмас, меҳр-оқибат орқали мустаҳкамланади. Тиббиёт ходимлари жойларда бу масалада тушунтириш ишлари олиб боришига қарамасдан, ҳамон бундай ҳолатлар учраб турибди.

Тўғри, тиббиёт ривожланмоқда, бундан беш-ўн йиллар аввал имконсиз туюлган муолажалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Аммо ҳозирча тиббиёт қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларига ечим тополгани йўқ. Бунинг олдини олишнинг ягона йўли - унга йўл қўймасликдир. Баъзилар шошма-шошарлик билан, ўйламай «мол-мулким бегонага кетмасин, қариндошлик ришталари узилмасин», дея қариндошлар билан қуда бўлади. Мулкингизни бошқаришга лаёқати бўлмаган меросхўрдан кўра бегона билан қариндошлик ришталарини боғлаб, соғлом фарзандлар кўришдан кўпроқ манфаатдор эмасмисиз? Ахир етмиш фоиз қариндошлар ўртасидаги никоҳ натижасида носоғлом фарзандлар дунёга келади, оилалар ўртасида совуқчилик пайдо бўлади.

Ж.ШОМИРЗАЕВ, Б.РАЗЗОҚОВ,

вилоят руҳий касалликлар шифохонаси шифокорлари

Киритилди: 06:15 03.07.2019. Ўқилди: 2901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!