Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Булунғур туман Халқ таълими бўлими мудири имзолаган хато тўла ҳужжат муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Булунғур туман Халқ таълими бўлими мудири имзолаган хато тўла ҳужжат муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

ЎзАда журналист Анвар Суюновнинг «Муаллим нодон бўлса ёхуд Булунғур туман Халқ таълими бўлими мудири саводсизларча имзолаган ҳужжатлар ҳақида» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. 

Муаллим нодон бўлса ёхуд Булунғур туман Халқ таълими бўлими мудири саводсизларча имзолаган ҳужжатлар ҳақида

Шу йилнинг 3 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Савод берувчининг саводсизлиги...” номли сарлавҳа остида Булунғур туман Халқ таълими бўлими мудири А.Умирзоқов имзолаган (ва муҳр босган) ғиж-ғиж хатолардан иборат ҳужжатларга кўзим тушган эди.

Табиийки, бир қарашда эътибор бермаган, ҳужжат матнига синчиклаб кўз югуртирмаган эдим. Бугун яна тармоқ “оралаган” айрим ҳужжатларни кўриб, очиғи бир-икки оғиз мулоҳаза юритишни лозим деб ўйладим. Негаки, таълим ва тиббиётдаги хато кўплаб инсонларга ёки келгуси авлодга жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу ҳужжатлардаги қусурларни арзимас имловий нуқсон ёки стилистик ғализ жумлалар деса ҳам бўлади. Аммо, уни Халқ таълими бўлими мудири, яъники халққа таълим берадиган, ўрнак бўладиган ташкилот раҳбари тайёрлаганлиги ҳафсаламни пир қилди. Ва айтишим мумкинки, бу каби саводсизларча ёзилган юридик битикнинг муаллифида савод қай даражада?! У мактабда ўтиладиган имло қоидалари ёки грамматик тушунчалардан хабардорми?! – деб ўйлаб қолдим.

Дейлик, мамлакатимиз мустақиллиги билан боғлиқ тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича ҳамда Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган тадбирлар ижроси борасидаги буйруқларида қуйидагича хатоларни санадим. 

“Барча таълим массасалари рахбарларига” деган жумлада “Таълим массасалари” эмас, “муассасалари” бўлади. “Рахбарлари” эмас “раҳбарлари” бўлади.

Бир жойда ташкилот номи “Халқ таълими бўлими” деб бошқасида бошқача ном билан ёзилган. 

1 сентябрдаги байрам олди тадбирларига тайёргарлик кўриш бўйича буйруқ ўн уч кун ўтиб, 13 сентябрда чиқяпти. Ислом Каримов хотирасини ёд этиш билан боғлиқ тадбир буйруғи олти кун ўтиб, 16 сентябрда чиқяпти. 

144-сон буйруқнинг 2-бандидаги “463 Қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин” деган жумлада “раҳбарлик” деган сўз қандай маъно англатиши ўзбек тили стилистикасига мос келмайди. Жумла ғоятда ғализ. 

Вилоят ҳокимининг қарори номини кўчиришда “уни” сўзини “уин”шаклида қоғозга туширишган...

Хуллас, Булунғур туман Халқ таълими бўлими мудири А.Умирзоқов имзолаган ҳужжатларда бу каби нуқсонлар бисёр. Агар у қизил қалам билан тўғрилаб чиқилса, мисли лолазор бўлади.

Ишонмасангиз, ўзингиз гувоҳи бўлинг. Ижтимоий тармоқдаги шундай ҳужжатлардан бир нечтасини илова қиламиз.

Дарвоқе, таълим тизимидаги бундай ҳолатларга, шунингдек, қуйи бўғиндаги бу каби раҳбарлар ишига Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов эътибор қаратса, нур устига нур бўлар эди. 

Анвар Суюнов,

журналист

Киритилди: 11:04 16.10.2018. Ўқилди: 2526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!