Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бугун Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Бугун Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кузатилади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Эрон ҳудудларидан илиқ ва деярли нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади.

Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, ❗️баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ, шимолда 3-8° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади.

Киритилди: 08:49 04.03.2021. Ўқилди: 2818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!