Манбанинг хабар беришича сайлов учун ўтказиладиган қурултой ҳар беш йилда бир марта ўтказилади. Унда бош вазир Абдулла Арипов ҳам иштирок этмоқда.
Нашрнинг ёзишича илк марта раис ва унинг ўринбосари муқобиллик асосида, яширин овоз бериш орқали сайланиши кутилмоқда. Аммо шу вақтгача номзодлар номи очиқланмаган.
Катта эҳтимол билан уюшма раислигига уни 2016 йилдан бери бошқариб келаётган Қудратилла Рафиқов қайта сайланади.
Қудратилла Рафиқов 1947 йилда туғилган. 1993-1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998 - 2003 йилгача Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Кейинроқ «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ бош директори лавозимида ишлаган. 2016 йил декабрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига раҳбар этиб сайланган. (# (https://t.me/uzdiplomat/12308))