Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бугун қамоққа олинган блогер Рустам Карим ва Тўлқин Астановга оид суд иши бошланади

Бугун қамоққа олинган блогер Рустам Карим ва Тўлқин Астановга оид суд иши  бошланади

Рустамбек Каримов Абдурашидович (Рустам Карим) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244/1-моддасининг 1-қисми, яъни “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш” айблови билан дастлабки тергов жараёнида айблади.

Агарда, Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича суди ҳам ушбу айбловни қўллаб-қувватласа, Рустам Карим озодликдан маҳрум этиш жазоси билан жазоланади.

2019 йилнинг апрель ойида Рустам Карим билан бирга Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига борган, Тўлқин Ташмурадович Астанов ҳам айнан Жиноят кодексининг 244/1-модда тартибида айбланмоқда.

“Jahon.uz” ахборот порталининг суд органларидаги ишончли манбасидан олган маълумотига кўра, Рустамбек Каримов Абдурашидович  ва Тўлқин Ташмурадович Астановга оид 1-10-1907/56-сонли жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича суди судьяси Ориф Аллаёрович Қличев раислигида суд-тергови ўтказилади.

Киритилди: 07:00 23.08.2019. Ўқилди: 3787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!