Таиландда полиция наркотик савдогарлари учта йирик Будда ҳайкалига яшириб қўйган 100 миллион бўлган героин ва метамфетамин юкини қўлга олди.
Лаос билан чегарадош Накхон-Пҳаном провинциясидаги қишлоқ қабристони ёнидан ташлаб кетилган икки метрли учта Будда ҳайкали топилди. Ҳайкаллар олтин, яшил ва қора рангга бўялган. Бунгача полицияга гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уриниш ҳақида тезкор маълумот келиб тушган.
Ҳайкаллар ичидан умумий оғирлиги 117 килограмм бўлган ўнлаб дори пакетлари топилган. Гиёҳвандлик полицияси ноқонуний моддалар Лаосдан Меконг дарёси орқали олиб ўтилган деб ҳисоблайди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари диний объектларда гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга бўлган уринишни «ихтирочилик» деб атади ва ҳамкасблари ва фуқароларни ҳушёрроқ бўлишга чақирди.