Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бу йил қанча мусулмон Ҳаж қилиши маълум бўлди

Бу йил қанча мусулмон Ҳаж қилиши маълум бўлди

Қиролликнинг Ҳаж ва Умра вазирлиги маълумотларига кўра, Мадинадаги шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз халқаро аэропорти орқали 215 мингга яқин зиёратчи, қуруқликдаги чегара пунктлари орқали эса яна 17 минг зиёратчи етиб келган.

Энг кўп зиёратчилар Бангладешдан келган бўлиб, уларнинг сони 12 минг кишини ташкил этган. Шунингдек, Нигерия, Ҳиндистон, Индонезия ва Ироқдан ҳам кўплаб зиёратчилар келган.

171 мингга яқин зиёратчилар Мадинани тарк этиб, Маккадаги муқаддас қадамжоларга йўл олишди.

Шанба куни Мадинада 95 194 нафар зиёратчи бўлган. Расмийлар келаётган зиёратчиларни кутиб олиш учун кеча-ю кундуз ишламоқда, дейилади вазирлик баёнотида. Бу йил Саудия Арабистони 1 миллион зиёратчи учун квота белгилаган.

Маълумот учун: жорий йил Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 10 865 унафар этиб белгиланди. 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафарни ташкил этган эди.

Эслатиб ўтамиз, бутун дунёни қамраб олган пандемия шароити сабабли икки йилдан бери Ҳаж ибодати чекланган кишиларга, асосан, Саудия Арабистонининг аҳолиси учунгина рухсат берилган эди. Бу йилдан бошлаб барча мусулмон аҳлига Ислом динининг бешинчи арконини амалга ошириш учун изн берилди, фақатгина ёш чеклови бор. Саудия Арабистонининг тегишли қарори билан 65 ёшдан ошган кишиларга ҳозирча Ҳаж қилишга тақиқ қўйилган.

Киритилди: 21:37 27.06.2022. Ўқилди: 2373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!