Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бу йил абитуриентларнинг бармоқ излари орқали шахси аниқланади

Бу йил абитуриентларнинг бармоқ излари орқали шахси аниқланади

Ўтган йили тест синовлари даврида абитуриентнинг шахсини аниқлашда қўлланилган усулларга қўшимча равишда бу йил бармоқ изларини олиш ҳам қўшилди. Қолаверса, тест синовларига уяли алоқа воситалари, қўшимча ёрдамчи техникалар киритишга уринишлар бўлгани ҳисобга олиниб, бу йил тестлар бўладиган биноларга мобиль алоқани чекловчи қурилмалар ҳам қўйилади.

Давлат тест маркази мутахассисининг айтишича, бу йил ОТМга қабул квоталари ўтган йилгидан ҳам кўпроқ бўлиши режалаштирилган. Бу жараёнда ОТМ имкониятидан келиб чиққан ҳолда, табақалаштирилган ҳолда тўланадиган тўлов шартнома асосида ўқишни ташкил этиш ҳам кўзда тутилаяпти. Бунда барча олий таълим муассасалари ўз имконияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этгач, талабалар сони янада ортади.

Абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига билиши мумкин. Аммо унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида аниқ бўлади. Бу маълумотлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

ОТМга кириш имтиёзлари нима? У кимларга берилган ва қай тартибда амал қилади?

Бу борада қонун ҳужжатлари қабул қилинган. ОТМга қабул жараёнида бошқа ташкилотлар бунга амал қилишга мажбур. Мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ногиронлар ва шу каби имтиёзли тоифаларнинг имтиёзлари белгиланган қабул квоталаридан ташқари равишда белгиланади. Бу йилдан бошлаб имтиёзли тавсиянома олган ҳарбий хизматчилар учун ҳам қабул қилиш квоталардан ташқари бўлади. Сиртқи таълимга ҳужжат топширганларга ҳам имтиёзлар бирдек қўлланади, лекин сиртқи таълим фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Халқаро олимпиадалар ва Республика фан олимпиадалари ғолиблари ҳам имтиёз асосида белгиланган квоталар ичида ўқишга қабул қилинади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу тоифа жуда камчиликни ташкил этади.

Учта олий таълим муассасасини танлашда иккиланаётган абитуриентлар кимга мурожаат қилса бўлади?

ДТМ сайтида абитуриентлар қайси йўналишни танлашда ўзини синаб кўриши мумкин. Бир неча маротаба танловларни синаб кўриши, истаган ҳудудларни танлаши мумкин. Абитуриентлар олий таълим муассасаларига танловини ҳужжат топширгунича аниқ билиб олса, кейинчалик иккиланишлар бўлмайди ва кейин афсусланиб ҳам қолмайди.

Киритилди: 14:49 16.05.2019. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!