Бу йил 400 километр цемент қопламали йўллар қурилади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.
“Бу йил 7 минг километр умумий фойдаланишдаги йўл ҳамда 231 та кўприкни қуриш ва таъмирлаш, 13 минг километр тупроқ кўчаларга шағал ётқизиш, 400 километр цемент қопламали йўллар қуриш, магистраллар бўйида 72 та сервис мажмуаси ташкил этиш режалаштирилган", - дейилади хабарда.
Тақдимотда айтилишига кўра, Термиз – Денов ҳамда Сирдарё – Бахт оралиғидаги йўллар халқаро молия ташкилотлари маблағлари эвазига цемент-бетон қопламали қилиб қурилади.
Президент мутасаддиларга йўлларни сифатли сақлаш ва йўл бўйларида инфратузилмани ривожлантириб, аҳолига қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берди.