Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бу воқеа Канадада бўлган…

Бу воқеа Канадада бўлган…

Бир қария нон ўғирлагани сабабли суд қилиняпти. Қария айбини инкор қилмаяпти, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини айтиш билан ўзини оқлашга ҳаракат қиляпти.

Ҳакам унга:

– Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, – деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.

Суд залида сукунат ҳукмрон…

Бир оздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:

– Ҳаммангизга ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти.

Ўша онда 480 доллар пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.

Ҳакам мусулмон эмас эди.

Шаъровийнинг (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) мана бу гаплари ёдимга тушди:

“Мусулмонлар юртида бир фақирни кўрсанг, билгинки, бир бой унинг молини ўғирлаб олибди!!!”

Ижтимоий тармоқдан олинди

Киритилди: 05:30 10.07.2020. Ўқилди: 5375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!