Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Бу Сурия эмас": Қаршидаги аянчли аҳволга келган ётоқхона нега таъмирланмагани маълум бўлди

"Бу Сурия эмас": Қаршидаги аянчли аҳволга келган ётоқхона нега таъмирланмагани маълум бўлди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёда ётоқхона хароба аҳволга келгани ҳақида хабарлар тарқалди."Бу Сурия эмас": Қаршидаги аянчли аҳволга келган ётоқхона нега таъмирланмагани маълум бўлди


Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди.


Қайд этилишича, Қарши шаҳри Шодлик маҳалласида жойлашган 2-сонли ётоқхона биноси 2019 йилда тадбиркор Анвар Жовлиев томонидан сотиб олинган.

Хабарга кўра, бино 2019 йилдан буён 2-сонли ётоқхона эмас, қонуний тадбиркорнинг хусусий мулки ҳисобланади.

Ўрганишлар жараёнида бугунги кунда бинодаги 64 та хонада фуқаролар ноқонуний яшаб келаётганлиги, улар турли ҳудудлардан келиб, ўзлари ўзбошимчалик билан ётоқхонага жойлашиб олганлиги, тадбиркор бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан улар хоналардан чиқмаганлиги аниқланди.

Тадбиркор А.Жовлиев инсонийлик жиҳатидан уларнинг яшашига рухсат беришга мажбур бўлган.

Таъкидланишича, Қарши шаҳридаги "ётоқхона", деб айтилаётган бино бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб аҳволда бўлиб, тадбиркорга қарашли бўлганлиги сабабли давлат томонидан бу ерда таъмирлаш ишларини олиб бориш қонунга зид.

Бугуннинг ўзида мазкур ётоқхона ва унинг атрофида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, тартибга келтирилди.

"Аммо, бу билан масала охирига етиб қолмайди. Яъни, кўпчилик фуқароларнинг ўз яшаш ҳудудларида уларнинг номида уй-жойлари мавжуд. Шундай экан, тез кунларда ким уй-жойга муҳтож, кимнинг уй-жойи борлиги ўрганилиб, ҳар бири бўйича охирги хулосалар берилади.

Шунга қараб бинода яшаб келаётган уй-жойи бўлмаган фуқароларни келгусида турар жойлар билан таъминлаш чоралари кўрилади. Туманлардан келиб бинога жойлашиб олган фуқаролар аввалги яшаш манзилларига қайтарилади. Барча фуқаролар муаммоси тегишли тартибда ҳал этилганидан сўнг бино тадбиркорга бўшатиб берилади",
- дейилади хабарда.

Киритилди: 22:01 08.12.2021. Ўқилди: 5947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!