Бишкекда полиция катта лейтенанти Бердибай Элакунов вафот этди. Бу ҳақда «Вечерний Бишкек» нашри хабар берди.
Таъкидланишича, ўлимнинг расмий сабаби аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у пневмонияга учраган.
Ўлимидан олдин у коронавируснинг зарари ҳақида гапириб, видео ёзишга муваффақ бўлди. У гаплашишда қийналар, нафас олиш қурилмасига уланган эди.
Бу даҳшатли касаллик. Ўзингизга ғамхўрлик қилинг, ниқоб кийинг. Миллий касалхона гавжум. Қанчасини ҳанузгача қабул қилишмаяпти ... Шаҳар даҳшатли аҳволда, - деди у CОВИД-19 ҳақида.