Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Брюс Лининг қизи отаси "ўйнаган" кинодан қаттиқ ғазабланди. Нега?

Брюс Лининг қизи отаси "ўйнаган" кинодан қаттиқ ғазабланди. Нега?

Таниқли режиссёр Квентин Тарантинонинг "Бир куни Голливудда" номли фильмининг Хитойдаги премьераси номаълум муддатга қолдирилди. Сабаби, фильмдаги Брюс Ли билан боғлиқ саҳна актёрнинг қизи Шеннон Лининг жаҳлини чиқарган.

Шеннон Ли лентани ўзгартиришни сўраб, мурожаат қилди. Аммо маълумотларга кўра, Квентин Тарантино буни рад этган. Фильм премьераси 25 октябрда бўлиши керак эди, лекин Тарантино лавҳани ўзгартиришни истамагач, номаълум муддатга қолдирилди.

Гап шундаки, Шеннон Лининг фикрича, Брюс Ли фильмда жуда кеккайган, олифта қиёфасида гавдаланган. Саҳналардан бирида Брюс Ли образини гавдалантирган актёр Муҳаммад Алини елкаси билан йиқитишини айтади. Шеннон эса отаси ҳеч қачон бундай демаганини таъкидлайди. Шеннон режиссёрдан узр сўрашни ва лавҳани ўзгартиришни талаб қилмоқда.

Киритилди: 11:45 21.10.2019. Ўқилди: 8209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!