Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Британиялик олимлар суперкомпютерни ишга туширди

Британиялик олимлар суперкомпютерни ишга туширди

Ўтган ҳафта Манчестерда сайёрадаги энг кучли нейроморфик суперкомпютер ўз фаолиятини бошлади. Манчестер университети мутахассислари 2006 йилдан буён унинг устида ишлаётганди.

Гигант ягона мақсад – инсон онги вазифасини такрорлаш, оммавий параллел маълумотни қайта ишлаш учун йиғилган.

Ушбу функцияни техник қайта ишлаб чиқариш олимлар дуч келган асосий муаммолардан бири бўлди.

Суперкомпютер бир миллионта процессор ядросидан иборат ва бир сонияда 200 триллионта операцияни бажаришга қодир. Бу куч импулс нейрон тармоғи орқали назорат қилинади – бугунги кунда у энг ривожланган ва физиологик нуқтаи назардан реалистик сунъий ақл технологияси.

Манчестер университети ишлаб чиқувчиларидан бири Стив Фёрбернинг сўзларига кўра, уларнинг авлодлари одатий компютерларнинг ишлаш тамойилини такрорлайди:

“Аслида биз анъанавий компютер эмас, инсон мияси каби юқори босқичда ишлайдиган машинани яратишга муваффақ бўлдик – бу жуда қизиқарли воқеа”.

Компютер саксон минг нейроннинг нейрокортекс модели яратилиши учун аллақачон ишга туширилган. Мураккаб ландшафтда ҳаракатканиш учун визуал маълумотни қабул қила оладиган роботни бошқариш ҳам унга топширилган.

Шунга қарамасдан, барча имкониятларга эга бўлган замонавий технология маҳсули 100 миллиард нейронга эга инсон мияси потенциалининг бир фоизига тўғри келади.

Manba: turon24

Киритилди: 17:27 11.11.2018. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!