Буюк Британияга Россия ва Эрон томонидан таҳдидлар кучаймоқда. Бу ҳақда Британия контрразведка хизмати МИ5 раҳбари Кен МакКаллум маълум қилди.
Унинг айтишича, Россия разведка хизматлари Лондоннинг Украинани қўллаб-қувватлаши муносабати билан Буюк Британиядаги вазиятни беқарорлаштиришга уринмоқда. МакКаллумнинг таъкидлашича, Россия Ҳарбий разведка Бош бошқармаси агентлари “ўт қўйиш, қўпорувчилик ва бошқалар” орқали “Британия ва Европа кўчаларида тартибсизлик яратиш бўйича доимий миссия”да.