Британия рақобат ва бозорлар бошқармаси (CMA) Американинг Apple ва Alphabet Inc таркибига кирувчи Google компанийларига нисбатан янги тергов бошлаши мумкин. Бу ҳақида Financial Times хабар берди.
Регулятор аввалроқ Apple сиёсати iPhone учун учинчи томон браузерларида янги функцияларни амалга оширишни мураккаблаштиришини аниқлаганди.
CMA, шунингдек, Google ва Apple ўртасидаги даромадларни тақсимлаш бўйича келишув “iOS мобил браузер бозорида рақобат қилиш учун уларнинг молиявий рағбатларини сезиларли даражада камайтиради”, деган хулосга келган.
Регулятор фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тўплаб, кейин тўлиқ текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Apple компанияси CMA текшируви натижаларига рози эмаслигини эълон қилди.
22 ноябрь кунидаги биржа савдолари давомида Apple акциялари 0,3 фоизга ошди, Alphabet’ники эса 1,7 фоизга арзонлашди.