Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бозорларимизда нарх-наво: Тухум 700 сўм, сабзи 8000 сўм?!

Бозорларимизда нарх-наво: Тухум 700 сўм, сабзи 8000 сўм?!

Давлат статистика қўмитаси мамлакатимиз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 12 май куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг) 

Кузатув натижасига кўра, 1 кг. мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да қайд этилган (2 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”да (7 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 500 сўмдан 4000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (500 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (4 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 8 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори” ва “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Марказий деҳқон бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (8 000 сўм) кузатилди.

Тухум 7 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ- овқат бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”да қайд этилди (7 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (13 000 сўм).

Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” ва Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да рўйхатга олинган (“Нукус” навли гуруч 4 000 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 000 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи (8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 14 000 сўм) кузатилди.

Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”да, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”да, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар деҳқон озиқ- овқат бозори” ҳамда “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (6 500 сўм) кузатилди.

Киритилди: 12:15 14.05.2020. Ўқилди: 4833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!