Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бозорларимиз арзонми: хорижликлар баҳо беришди

Бозорларимиз арзонми: хорижликлар баҳо беришди

Ширин ва арзон бозор экан. Бодомни 60 минг сўмдан олдим, бизда унинг нархи икки баробар қиммат. Олиб кетиш учун ҳақиқий ўзбек лимонидан харид қилдим, нархи ҳам арзон. 15 минг сўм экан. Бизда унинг икки донаси қадоқланган ҳолда ана шу нархда сотилади. Энг қизиғи, сизларда савдолашса бўлар экан.

 

Бу фикрлар Самарқандда ўтказилаётган биринчи халқаро туризм ярмаркаси иштирокчиси, Москвадан келган София Никулинага тегишли.

 

Айни вақтда тур оператор бўлиб ишлаётган Софияхон Ўзбекистонга биринчи келиши бўлса-да, ҳозирга қадар москвалик кўплаб сайёҳларни юборган экан. Бунда асосий йўналиш Самарқанд, Бухоро, Хива бўлган.

 

Самарқанддаги “Сиёб” бозорини айланиб нарх-навони ўрганган меҳмонлар яқинлари учун озиқ-овқат, турли эсдалик совғалари харид қилди.

 

photo5274020841224514398.jpg

 

Туризм ярмаркаси иштирокчилари Самарқанддаги Конигил қоғоз ишлаб чиқариш фабрикасида бўлиб, жараён билан яқиндан танишди.

 

– Қоғозни ишлатиб, бемалол ташлаб юборганда бир парча қоғозни ишлаб чиқариш машаққатини билмас эканман,– дейди Қозон федерал университети таркибидаги педагогика институти директори Елена Мерзон. – Бу қоғозлардан тайёрланган китоб ёки газеталар кўзни чарчатмас экан. Ўзим ўқитувчи бўлганим учун кўпроқ талабаларни ўйлайман. Имкони бўлганда бу қоғозларни харид қилиб, китоб тайёрлашда фойдаланган бўлардим.

 

Самарқанд гўзаллиги ва мазкур корхона ҳудудидаги табиийлик ҳақидаги суҳбатимизга Қозоғистон туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Майнюра Мурзамадиева қўшилди.

 

– Тут ёғочидан тайёрланаётган бундай табиий қоғозлар менга жуда ёқди, – дейди меҳмон. – Шу боис ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Қоғоз ватани Самарқанд эканини билардим, аммо унинг ишлаб чиқариш жараёнини кўриб, ҳайратда қолдим. Мазкур масканга кўплаб қозоғистонлик сайёҳларни олиб келиш ниятидаман.

 

photo5274206031624383416.jpg

 

Мазкур корхона раҳбари Зариф Мухторовнинг айтишича, Самарқандда VIII асрдан кейин қоғоз ишлаб чиқариш бошланган ва XVIII асрда тўхтаб қолган. Сабаби Европадан оппоқ қоғозлар кириб келгач, новвотранг ва қиммат қоғозлар рақобатга дош бера олмаган. Кейинчалик 1990 йиллардан кейин у тикланди. Халқаро ташкилотлар ва давлатимиз қўллаб-қувватлади. Ҳозирда ҳунармандлар қишлоғини ташкил этиб, келадиган сайёҳларга мойжувоз, ҳунармандлар марказида тайёрланган буюмлар ва қоғоз ишлаб чиқариш жараёни намойиш этилмоқда.

 

10.07.2019

 

Киритилди: 19:44 20.07.2019. Ўқилди: 2855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!