Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бозорларда ичимлик суви ичиш учун бепул махсус жойларни барпо этиш таклиф этилди

Бозорларда ичимлик суви ичиш учун бепул махсус жойларни барпо этиш таклиф этилди

“Менинг фикрим” мурожаатлар порталида бозорларда ичимлик суви ичишга мўлжалланган бепул махсус жойларни барпо этиш тўғрисида петиция жойлаштирилди.

Петицияда бозорларда ичимлик суви ичиш учун бепул махсус жойларни барпо этишни сўралган.

“Бу албатта, харидорлар ва сотувчилар учун қулайлик яратади. Кимнидир дўкондан сув сотиб олишга пули бўлмаслиги ёки кимгадур қадоқланган сув ёқмаслиги мумкин. Ҳар ким учун танлаш хуқуқини яратишимиз керак. Сувсиз ҳаёт йўқлигини, айниқса, ёз мавсумидаги иссиқ кунларда кўпроқ сезилади. Бундай жойларни сувни исроф қилмайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш керак ва назоратини бозор маъмурияти амалга ошириши лозим бўлади”, - деб  ёзган муаллиф.

 

Киритилди: 15:17 31.07.2019. Ўқилди: 1215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!