Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бозорчи аёллар: "Бозорда маънавият бўлгани яхши, аммо “свет” кўпроқ керак" (видео)

Бозорчи аёллар: "Бозорда маънавият бўлгани яхши, аммо “свет” кўпроқ керак" (видео)

Хотин-қизлар қўмитасининг бозорларда бошланғич ташкилоти тузилиши бозорчи аёлларга керакми? Ана шу савол билан мавзу қаҳрамонларига мурожаат қилдик. Уларнинг аксарияти бозорга “маънавият олиб кириш” ғоясига қарши эмас, бироқ бозорда ундан ҳам муҳимрок муаммолар бор деб ҳисоблайди.

Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотини бозорларда тузиш масаласи қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Ушбу мавзу юзасидан ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда блогерлар ва интернет фойдаланувчилари томонидан кўплаб фикрлар билдирилди. Togri.uz бозордаги сотувчи аёлларга микрофон тутди.

Аёлларни маърифатга чақириш доим керак

Сўровда қатнашган аёлларнинг аксарияти бозорга маънавият олиб кириш ғоясига қарши эмас. Уларнинг таъкидлашича, маънавият хоналарида ўтказилган суҳбатлар аёлларни тарбияга чақиради, ҳалол бўлишга чорлайди ва ҳаттоки турли янгиликлардан хабардор қилади.

Маънавият бўлгани яхши, бироқ бозорда ундан ҳам муҳимроқ муаммолар бор

Бозорчи аёллардан маънавиятга бўлган эҳтиёж ҳакида сўраганимизда, улар бозорда ундан-да муҳимрок муаммолар борлиги ҳақида гапиришди. “Бозорда маънавият хоналари бўлишига муносабатим ёмон эмас, лекин ундан кўра бизга свет ўтказиб беришсин, мана кўриб турибсиз, свет йўқ. Бизга алоҳида хона қилиб беришмасин, ундан кўра савдо қилиш учун шароитлар яратиб беришсин”, деди аёллардан бири.

Айрим бозорчи аёллар кенгроқ муаммоларга эътибор қаратишди

Биз суҳбатлашган айрим бозорчи аёллар янада кенгроқ муаммоларни тилга олишди. “Тоғли жойларга чиқишсин. Газ, свет йўқ. Болалар томи тешик мактабларда ўқишяпти. Бизга эмас, ўшаларга эътибор қилишсин”, дейди улар.

Киритилди: 15:57 19.07.2019. Ўқилди: 3803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!