Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бойсун тумани ҳокими ногирон аёлга: "Сен ифлос бадга ҳам уриб кетдинг. Бор, йўқол"

Бойсун тумани ҳокими ногирон аёлга: "Сен ифлос бадга ҳам уриб кетдинг. Бор, йўқол"
ЎзА Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, Чинор маҳалла фуқаролар йиғини, II гуруҳ ногирони Ойдин БАДАЛОВАнинг қуйидаги мактубини эълон қилди:
Ушбу шикоят хатини ёзишимга сабаб шуки, мен боқувчисини йўкотган бева аёлман. Оилам кам таъминланган, жуда оғир ахволда яшаймиз. Қарамоғимда саккиз жон бўлиб, ўзим II гуруҳ ногирониман. Оғир касаллик туфайли бир ўғлим ҳам умрбод I гуруҳ ногирони бўлган. Бир ўғлим ва қизим ишсиз. Невараларим ҳали вояга этмаган. Олти ой бурун, электр чироғи ҳадеб ўчиб-ёнаверганидан уйим куйиб кулга айланди.
Бу воқеадан қўрқиб кетган қайнонам бир-икки кун ўтиб вафот этди. Шундан буён на еганимни, на ичганимни биламан. Шу олти ойдан буён туманда ёрдам сўраб бошимни урмаган идора эшиги қолмади. Раҳбарларнинг бири алдаса, бири қабул қилмай сарсон килади. Бойсун тумани ҳокими Ўктам Тўраевга бир неча марта ёзма ва оғзаки мурожаат қилишимга қарамай, мени ёш боладай фақат алдаб келади. Ёки туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Сония Жўрақуловага буюради. Бу аёл ҳоким олдида Хўп, бажарамиз дейдию, ташқарига чиққач, Сен ифлос писерларни стрелят надо. Бадга ҳам уриб кетдннг. Бор, йўқол, бирон ёрдам қилолмайман. Сан бомжларга бу ер банкмас , дейди.
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Сония опанинг муомаласидан соғлигим ёмонлашиб идорасидан чиқиб кетаман. Тўғрисини айтсам, баъзан жонимдан тўйиб кетаман. Биз мустақил бўлиб ҳам бунақа қизил империя сарқитларидан қутулолмаяпмиз. Бу аёл фақат чалама-чатти русчалаб гапиради. Баъзан тушунсам, кўпига тушунмайман. Қанча урунсам ҳам натижа йўқ. Сурхондарёдаги раҳбарларнинг ҳаммасининг Президентимизни алдашдан бошқа иши йўқ. Вилоят кабулхонасига олдин ҳоким бўлган одамни раҳбар этиб қўйишган. У умуман ҳеч кимни қабул қилмайди, бирон ишни ёлчитмайди ҳам.
Энди ЎзАга мурожаат қиляпман. Бошқа иложим ҳам йўқ. Илтимос, менга амалий ёрдам қилинглар. Мани аризамни муҳтарам Президентимизга юборинглар. Бундай порахўр, ўғри, ёлғончи раҳбарлар қачонгача давлатимиз раҳбарини алдаб, кўзбўямачилик қилади?
Яқинда Бойсунга Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов келди. Бир амаллаб қабулига кирдим. У ҳам худди туман ҳокими Ўктам Тўраев, туман хотин-кизлар қўмитаси раиси Сония Жўрақулова каби мени эшитиб, пинагини ҳам бузмай, Сония опа, одамингизга карашсангиз бўлмайдими , деди. Хўп бўлади, деб Сония яна мени чиқариб итариб-итариб Йўқол сволочь , деб қувиб юборди. Бу ҳам етмагандай, ходимларига қайси ахмоқинг бу хотинни киритдинг, деб ўшқирди. Мана сизга туманимиздаги қийналган ногиронларга қилинаётган муомала!
Мана сизларга маҳаллани исботловчи ҳужжатлар. Уйим куйиб кулга айланганининг суратлари, ногиронлигимиз ҳақидаги маълумотномалар, ҳаммаси бор. Илтимос, мендек ногиронга, фарзандларимга амалий ёрдам беринг. Ахир Президентимиз Шавкат Мирзиёев барча шароитни халққа яратиш керак деб, ҳамма вақт таъкидлайдилар-ку!
Сурхондарёга Президентимиз келсалар, у кишига оддий жабрланган халқни кўрсатишмайди. Бунинг ўрнига доимгидай карияларни дуч қилишади. Бу қариялар ҳам Президентимизга ёлғон гапларни айтиб, ҳеч бир муаммо йўқ, дейди. Ҳокимларни мақташади. Ана шундай шароит, имкониятларни мана шу туман ҳокимимиз амалга оширмокда деб, Президентимизни алдашади.
Мен кимга мурожаат қилишим керак!? Мутасаддилардан амалий кўмак беришларини кутиб қоламан. Илтимос, бизга ёрдам беринг .
Киритилди: 11:31 15.05.2019. Ўқилди: 7103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!