Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ботир Хўжаев: Вазирлик контракт пулларига ҳам, ҳайдовчилардан олинадиган жарималарга ҳам алоқадор эмас

Ботир Хўжаев: Вазирлик контракт пулларига ҳам, ҳайдовчилардан олинадиган жарималарга ҳам алоқадор эмас

22 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев иштирокида ОАВ вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

Анжуманда журналистлар вазирдан контракт миқдори қандай белгиланиши, масалан, сиртқи таълим икки ой давом этсада, тўлов миқдори кундузи таълим сингари эканлиги сабаби нимадалиги, йўл қоидаларини бузганлардан ундириладиган жарималар нималарга қараб белгиланишини сўрадилар.

– Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бу меъёрларни белгиламайди, алоқамиз йўқ буларга. Олий таълим нархларини ҳар бир ОТМ ўз харажатларидан келиб чиқиб, ҳисоблаб чиқади ва Молия вазирлигига тақдим этади. Шундан сўнг тўлов-контрактлар миқдорлари белгиланади.

Йўл ҳаракати қоидалари учун жарималарни ҳам биз белгиламаймиз. Бунда биринчи навбатда йўллардаги қоида бузиш ҳолатларига барҳам бериш, қоидабузарларга молиявий таъсир кўрсатиш орқали ЙТҲларни камайтириш режалаштирилади – деди Ботир Хўжаев.

Киритилди: 05:00 23.07.2019. Ўқилди: 1752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!