Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Кац Ливанда ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифларни АҚШ ва Франция дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун вақт бериш учун урушни 21 кунга тўхтатишга чақирганидан кейин рад этди.
«Шимолда сулҳ бўлмайди. Биз ғалаба қозонгунча ва шимол аҳолиси ўз уйларига эсон-омон қайтгунича бор кучимиз билан курашишда давом этамиз», — деди у Х.
Аввалроқ Исроил бош вазири Нетаньяху ҳарбийларга жангни давом эттиришга кўрсатма бергани ва ўт очишни тўхтатиш таклифига ҳозирча жавоб бермаганини айтганди.