Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бош вазир: Исроил ўз фуқаролари учун тинчликни таъминлашда давом этади

Бош вазир: Исроил ўз фуқаролари учун тинчликни таъминлашда давом этади

Исроил Бош вазири Яир Лапид Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар чоғида Исроил ўз фуқаролари учун тинчликни таъминлаш учун ҳаракат қилишда давом этишини айтди.

"Исроил ўз фуқаролари учун тинчликни таъминлаш учун иккиланмасдан ҳаракат қилишда давом этади”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.

Қайд этилишича, Лапид Тель-Авивда можаро фонида ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси йиғилишини ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо секторида “Исломий жиҳод” гуруҳига қарши “Тонг” операцияси ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эди. Исроил ва анклав ўртасидаги 80 километрлик чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Киритилди: 07:57 07.08.2022. Ўқилди: 2310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!