Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бош прокуратура блогерларни ҳимоя қилади

Бош прокуратура блогерларни ҳимоя қилади

АОКАда Бош прокуратура мутасаддилари иштирокида «2019 йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида прокуратура органлари фаолияти» мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда журналистлар томонидан cолиқ органлари томонидан блогер Ашурбоев Азизбек Абдукаримовичнинг телефони ҳамда унинг «Инстаграм» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси олиб қўйилганлиги (https://t.me/ZnewsZ/2655) ҳолати юзасидан ҳам савол берилди.

Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев мазкур масала юзасидан фикр билдириб, ушбу ҳолат Бош прокуратуранинг алоҳида назоратига олинганлиги, бугунги кунда Департамент томонидан давлат идоралари ходимларининг блогер А.Ашурбоевга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув тайинланганлигини айтди.

Шунингдек, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев бугунги Халқаро блогерлар куни муносабати билан юртимизда фаолият олиб бораётган барча блогерларни табриклади.

Киритилди: 09:14 15.06.2019. Ўқилди: 1557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!