Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бош инфекционист COVID-19 келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни яширганликда гумон қилинмоқда

Бош инфекционист COVID-19 келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни яширганликда гумон қилинмоқда

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг республикачилар партияси вакиллари мамлакатнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фаучини коронавируснинг лабораториядан келиб чиқиши назариясига оид маълумотларни яширганликда гумон қилмоқда. Сешанба куни конгрессменлар шундай мазмундаги мактубни мамлакат соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазири Хавьер Бесеррега юборишди.

«Биз АҚШ Миллий Аллергия ва юқумли касалликлар институти директори Энтони Фаучи билан суҳбат ўтказишни сўраймиз. Электрон почта хатларидан олинган парчалар шуни кўрсатадики, Фаучи Ухан вирусология институтидан лабораторияда коронавирус чиқиши ва вирус сунъий равишда генетик жиҳатдан ўзгартирилаётгани эҳтимоли ҳақида огоҳлантирилган», дейилади Назорат ва ислоҳотлар қўмитасидан республикачи Жеймс Комер ва Вакиллар палатасининг Адлия қўмитасидан Жим Жорданнинг мактубида.

«Маълумотлар ҳукуматга хабар қилинган ёки қилинмаганлиги ва бу АҚШнинг пандемияга бўлган ёндашувини ўзгартириши мумкинми ёки йўқлигини аниқлаш керак», деган конгрессменлар бундай суҳбат зарурлигини изоҳлаб. Мактубга Фаучининг 2020 йил февраль ойи бошидаги электрон почта хабарларидан парчалар илова қилинган.

Республикачиларнинг сўзларига кўра, 1 февраль куни Фаучи бошқа олимлар билан коронавируснинг лабораториядан келиб чиқиши версиясини муҳокама қилган, бироқ у «бундай огоҳлантиришлар ҳақида юқори органларга хабар бергани» номаълум. Бундан ташқари, конгрессменлар Фаучи илмий муҳаррир сифатида 2020 йилда вируснинг келиб чиқиши ҳақидаги мақолалардан бирининг муаллифларига таъсир ўтказган бўлиши мумкин, шунинг учун улар лабораториядан чиқиш назариясидан воз кечганлиги эҳтимолдан узоқ эмас, деб тахмин қилишади.

Бундан ташқари, конгрессменлар Ухан вирусология институти билан ҳамкорлик қилган EcoHealth ташкилотига эътибор қаратмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, EcoHealth ва АҚШ Миллий Аллергия ва юқумли касалликлар институти гўёки қандайдир «янги функцияларни олишга қаратилган экспериментларга мораторийни четлаб ўтиш режаси» устида ишлаган. «EcoHealth томонидан ишлаб чиқилган ва институт томонидан маъқулланган ушбу режа EcoHealth га янги кўршапалак коронавируслари бўйича хавфли тажрибалар ўтказишга имкон берди», дейди республикачилар. Уларнинг тушунтиришича, Фаучи бошчилигидаги институт EcoHealth ни молиялаштирган ва Ухан Вирусология институти EcoHealthдан грант олган.

Киритилди: 21:59 12.01.2022. Ўқилди: 4071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!