Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Бормайман”: Атамбаев яна сўроққа келмади

“Бормайман”: Атамбаев яна сўроққа келмади

Такроран сўроққа чақиртирилган Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев бу сафар ҳам Ички ишлар вазирлигига бормади. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев РИА Новостига маълум қилди.

“Атамбаев кеча келтирилган чақирув қоғози кўра сўроққа боришдан бош тортди”, - деди адвокат.

Чоршанба куни Қирғизистон ИИВ бош тергов бошқармаси жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши иши бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма бериши учун Атамбаевни такроран сўроққа чақиртирган эди.

“Бунақа чақирув қоғозлар ҳали кўп келади, лекин Алмазбек Шаршенович ИИВга бормайди. Унинг дахлсизлик ҳуқуқи ва давлат соқчиси бор. Агар мажбуран сўроққа олиб боришга уринишса, бу қонун бузилиши бўлади”, - дея таъкидлади Слесарев.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбаевга сўроққа келиш ҳақидаги биринчи чақирув қоғози 9 июлда келган. Бироқ собиқ президент сўроққа боришдан бош тортиб, чақирув қоғозини ҳатто қўлига олмаслигини айтган. 

Қирғизистон парламенти 20 июнь куни махсус комиссия томонидан тайёрланган Атамбаевга қарши айбловлар рўйхатини прокуратурага топширди. Хулосага кўра, Атамбаев бир нечта жиноятларни содир этишда гумонланмоқда. Агар суд собиқ президентни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.

Атамбаевнинг ўзи унга қўйилган айбловлар “сафсата” эканлигини айтиб, халққа ҳалол хизмат қилганини маълум қилган.

 

Киритилди: 14:35 11.07.2019. Ўқилди: 1602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!