Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Болгария Россияга қарши санкциялар сабабли ёқилғи экспортини тўхтатди

Болгария Россияга қарши санкциялар сабабли ёқилғи экспортини тўхтатди

"Бу чоралар дизел ва авиаёқилғи экспортига, шу жумладан Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига йўналтирилган етказиб беришларга ҳам тааллуқли. Қарор келажакда мамлакатда нефт маҳсулотлари танқислигини олдини олиш учун ҳозирданоқ қабул қилинган", дея ёзмоқда нашр.

Экспортни тўхтатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Болгария парламентининг 135 нафар депутати қўллаб-қувватлади, 4 киши қарши чиқди, 42 нафари эса бетараф қолди.

DPA'нинг қайд этишича, Болгариянинг Бургас шаҳри яқинида “Лукойл-Нефтоҳим” нефтни қайта ишлаш заводи жойлашган. Шунингдек, Россия компанияси Болгарияда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғига ҳам эгалик қилади. АҚШ президенти Доналд Трамп жорий этган санкциялар “Лукойл”нинг Болгариядаги барча активларини ҳам қамраб олади.

Киритилди: 22:07 01.11.2025. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!