Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Божхоначилар 64,6 миллион сўмлик кучли дори воситаларини олиб кираётганларни қўлга олишди

Божхоначилар 64,6 миллион сўмлик кучли дори воситаларини олиб кираётганларни қўлга олишди

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Шунга қарамай ноқонуний даромадини ҳамюртларимиз саломатлигидан устун қўйган фуқаролар ҳамон учраб турибди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Учтепа туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Б.нинг қўлидаги қути холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу қутида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 31,8 миллион сўмлик жами 522 дона “Тропикамид”, “REGAPEN”, “Анданте” ҳамда “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур автомашина юкхонасида ҳам умумий қиймати 32,8 миллион сўмлик 412 дона “Тропикамид” ҳамда “REGAPEN” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 64,6 миллион сўмлик 934 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Киритилди: 10:16 24.01.2020. Ўқилди: 1634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!