Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган навбатдаги уриниш фош этилди

Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган навбатдаги уриниш фош этилди

Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниш каби навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.С. хорижий мамлакатдан олиб келинган умумий қиймати 286,5 млн. сўмлик “MERCEDES BENZ ECONIC” чиқинди ташишга мўлжалланган юк автотранспорт воситасини  божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида эвакуатор юк автотранспорт воситасига қайта жиҳозлагани аниқланди. Натижада фуқаро А.С. мазкур юк автотранспорт воситасини қалбакилаштириб, салкам 740 миллион сўм божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлиги маълум бўлди. Натижада, ноқонуний йўл билан мўмай даромадга эга бўлиш истагида амалга оширилган ҳаракати ўз вақтида тўхтатиб қолинди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда навбатдаги ноқонуний ҳаракатнинг олди олинди. Соҳа ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.У. умумий қиймати 152,2 млн. сўмлик “MERCEDES BENZ VIANO” йўловчи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасини ҳужжатларда ҳайдовчи ўриндиғи билан биргаликда ўриндиқлар сони 8 та деб нотўғри кўрсатилганлиги аниқланди. Аслида эса ўриндиқлар сони 6 та эканлиги тадбир иштирокчилари ҳамда мутахассислар томонидан аниқланди.

Натижада, салкам 522,7 миллион сўм божхона тўловларидан имтиёз нотўғри қўлланилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сонли қарори талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ҳайдовчи билан биргаликда 8 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кираётган тадбиркорлик фаолияти субъектлари 2022 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилган.

Киритилди: 17:32 28.05.2020. Ўқилди: 1950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!