Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

БМТ Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

БМТ Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни тартибга солишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик тарқатган баёнотида айтилади, деб ёзади “ТАСС”.

“Бош котиб Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларини узоқ муддатли оташкесим ўрнатиш учун мулоқотга киришишга чақирмоқда... БМТ чегарадаги келишмовчиликларга барқарор ечим топишда ёрдам беришга тайёр, агар томонлардан бундай сўров келиб тушса," деди у.

Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон давлатлар ўртасидаги чегаралардан қўшимча кучларни олиб чиқишга келишиб олгани хабар қилинганди.

Киритилди: 22:11 17.09.2022. Ўқилди: 2278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!